Италиялик мутахассис Карло Анчелотти «Эвертон» клуби бош мураббийига айланди. Томонлар 2023/24 мавсум охиригача бўлган шартнома имзо чекишди
«Арсенал»га қарши бўладиган бугунги ўйинда «Эвертон»ни Данкан Фергюсон майдонга бошлаб тушади. Анчелоттининг дебюти 26 декабрь куни «Бёрнли»га қарши ўйинда юз беради.
La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира тарқатган хабарга кўра, Анчелотти янги жамоасида 4,5 миллион евро йиллик маош олади.