Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Футболчилар ва уларнинг «дўстлари»

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунга келиб уй ҳайвонларини парвариш қилиш одатий холга айлниб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Футболчилар ҳам шулар жумласидандир. Бугун футбол оламидаги машхур футболчиларнинг уий ҳайвонлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Пол Погба

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг ижтимоий тармоқлари негатив изоҳлар билан тўлиб бормоқда. Гап шундаки, футболчи очиқчасига “Реал Мадрид”да тўп суриш ниятида эканлигини маълум қилди ва клубда қолишни истамаяпти. Шу сабабли, ҳар куни юзга мухлислар Погбага таҳдидли хабарларни юборишдан тўхтамаяпти.

Барчасидан чарчаган Погба яқиндагина қўриқлаш учун маҳсус ўргатилган ротвейллер зотидаги итни нақд 19 минг евро эвазига ҳарид қилишга қарор қилди. Бугунги кунда футболчи айланишга чиққанда, ёки дўконга йўл олса, албатта ўз “ҳимоячисисиз” уйдан чиқмайди.

Маркус Решфорд

Қанчалар ғалати туюлмасин, Погба сингари Решфордда ҳам маҳсус ўргатилган қўриқловчи ит мавжуд. Погбадан фарқли ўлароқ, Решфорд ўз уй ҳайвони билан сайр қилишни хуш кўрмайди.

Лионель Месси

Ер юзидаги энг машхур итлардан бири саналадиган халк 2016-йилда Мессига турмуш ўртоғИ томонидан совға қилинган. Айни дамда уй ҳайвонинг катталиги деярли Леонинг ўзи билан баробар. Футболчи ўз ижтимоий тармоқларида “халк” билан тушган оилавий суратларини намойиш этиш орқали, итни бутун дунёга машхур қилиб юборди. Айнан халкнинг Леонинг уйида пайдо бўлиши, ушбу зотдаги итларга бўлган талабнинг кескин кўтарилишига сабаб бўлди.

 

Криштияну Роналду

Мессидан фарқли равишда, Криш бир йўла 3 та итни ўз қармоғига олган. Лабладор зотидаги итлар футболчига Ирина Шейк томонидан совға қилинган бўлиб, айни дамда футболчининг оиласи билан туринда истиқомат қилишаётгани эътиборга молик. Интернетда Роналду ўз уй ҳайвонларини кўз-кўз қилишни ёқтиради.

Бундан ташқари, унинг уйида дунёдаги энг ҳунук мушук унвонини қўлга киритган сфинкс зотига мансуб икки хил рангдаги мушук ҳам мавжуд. Ушбу уй ҳайвонини Жорина ва Криштияну Лондонда 3 минг евро эвазига ҳарид қилишган Сўнгги пайтларда, футболчининг оилавий суратларида ушбу ҳайвонни кўп учратаётган бўлсангиз, ажаб эмас.

Иско

Eнг қизиғИ шундаки, испаниялик футболчининг иккита ити мавжуд ва уларга футболчиларнинг исми қўйилган. Итларнинг кичикроғи Луиш Фигу номини олган бўлса, каттасига Месси деб лақаб қўйишган.

Иско Мадрид жамоасига ўтгач, Месси лақабини Роналдуга ўзгартирмоқчи бўлган, бироқ уй ҳайвони бунга қаршилик қилади. Оқибатда, Иско барчасини ўз ўрнида қолдиришдан бошқа чора топа олмайди.

Марсело

Итларга меҳр бериш борасида “Реал Мадрид”нинг бошқа бир футболчиси Марселога етадигани бўлмаса керак. Қаҳрамонимизнинг уйида нақд 6 та кучук истиқомат қилади. Бразилиялик футболчи ўз итларини ижтиоий тармоқлар орқали тез-тез намойиш этиб туришни хуш кўради.

Маълумотларга қараганда, Марсело итларни ўз уйида сақлаш учун ойига 15 минг евро атрофида ҳаракат қилишига тўғри келар экан. Мана буни чинакам дўслик деса бўлади!

Дани Алвес

Eнг кўп совринларни қўлга киритган футболчи Дани алвес эса, ҳамюртидан фарқли ўлароқ мушукларни ёқтиради. Унинг ижтимоий тармоқлардаги суратларидан ҳам буни билиб олиш қийин эмас.

Футболчи ер юзидаги энг қиммат зотдаги мушукларни ўз уйида жамлаган десак, адашмаган бўламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:21, 23.12.2019.
Ўқилди: 4344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.