Кириш Регистрация

АПЛ «Ливерпуль»га олтин рангли Кубок рамзи билан ўйнашга рухсат берди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси «Ливерпуль»га клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони унвонини билдирадиган олтин ренгли кубок рамзини футболкага туширишга рухсат берди.

Ушбу белги жамоанинг «Вулверхэмптон»га қарши 29 декабрь куни бўладиган уй учрашувида пайдо бўлади. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.

Бунинг учун эса «Ливерпуль» ушбу белгилар туширилган футболкаларни қабул қилишга улгуриши керак. ФИФА ҳозирча ушбу белгиларни жамоага тақдим этмади. Ташкилот махсус тақдимот маросимини ўтказишни режалаштирмоқда.

Дастлаб АПЛ «Ливерпуль»га бу белги билан чемпионат баҳсларида ўйнашга рухсат бермаган эди. Қоидага кўра, мавсум давомида клуб формасига фақат хайрия мақсадида ўзгартириш киритиш мумкин. Мерсисайдликлар ушбу қоидани қайта кўриб чиқиш таклифи билан чиқишди. Клуб сўнгги 10 йилда Англия жамоаси илк марта ушбу совринни қўлга киритганига урғу берди.

ФИФА қоидаларига кўра эса, клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан жамоа кейинги мусобақа якунига қадар футболкада махсус рамз билан ҳаракат қилиши мумкин. "Реал" бундай имкониятдан 3 йил давомида узлуксиз фойдаланиб келди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 22:42, 25.12.2019.
Ўқилди: 5771 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.