Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимизга оид энг сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

“Интер” ва “Барселона” келиша олмаяпти

Миланнинг “Интер” жамоаси Католониянинг “Барселона”клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видал борасида ўзининг сўнгги таклифини юборди.

Италияликлар ярим ҳимоячи учун 12 миллион евродан кўп бермасликларини расман тасдиқлашган. Бу таклифга жавобан “Барса” Видал учун 20 миллион тавон пули талаб қилмоқда. “Calciomercato” нашри берган хабарларга кўра, вазият шу темпда давом этса, Видалнинг Италияга қайтиши барбод бўлиши аниқ.

Eслатиб ўтамиз, Артори Видал ушбу мавсумда “Ла Лига”нинг 14 та ўйинидан иштирок этди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйди.

“Байер” “Арсенал”га рад жавобини берди

 

Германиянинг “Байер” клуби ўз ҳужумчиси Кевин Фолландни сотишдан бош тортмоқда.

“Sky Sport” нашри берган хабарларга кўра. Футболчи учун АПЛнинг бир нечта топ клублари харидор бўлиб турибди. Улар орасидаги “Арсенал” эса, аллақачон расмий таклиф билан чиқишга ҳам улгурган. Манба берган маълумотга кўра, леверкузенликлар “Арсенал”нинг 40 миллион евролик таклифларини қабул қилишмаган.

Eслатиб ўтамиз, Кевин Фолланд ушбу мавсумда Бундеслиганинг 17 та учрашувида майдонда ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйди. Шунингдек 7 та голли узамани ҳам амалга оширган.

“Милан”ни миллиардер харид қилиши мумкин

Америкалик машхур ишбилармон Бернар Арно Италиянинг “Милан” жамоасининг янги хўжайини бўлиши мумкин. Бу ҳақида ФоотМерcато нашри хабар тарқатмоқда.

“Милан” жамоасининг айни дамдаги эгаси Эллиот Манагемент компанияси клубни 1,2 миллиярд евродан камига сотмоқчи эмас.

Арно эса, ушбу нархни 950 миллион еврога қадар тушуришни режалаштирмоқда. Агарда, томонлар келишувга эришса, тез орада “Милан” яна оёққа туриши ҳеч гап эмас.

 

Дракслер ортга қайтмоқчи

Парижнинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер қишки трансферлар чоғида ўз жамоасини ўзгартиришга жуда яқин туринди.

Маълумотларга қараганда, футболчининг ўзи клубдаги ўрнидан норози. Ўйин амалиётисиз қолиб кетаётгани боис, ўзини ижарага беришларини сўраган. Ҳозирча, ПСЖ раҳбарлари унинг келажаги борасида бир қарорга келганича йўқ.

Айни дамда Дракслернинг ҳизматларига Бундеслиганинг бир нечта клубларидан талифлар мавжуд. Улар орасида футболчининг собиқ клуби «Шальке» ва «Вольфсбург» ҳам мавжуд.

Eслатиб ўтамиз, Юлиан ушбу мавсумда парижликлар либосида 6 та учрашувда иштирок этган ва 2 та самарали узатмани амалга оширган.

 

Зидан ва Моуриньо футболчи алмашади


“Мадриднинг “Реал” жамоаси келаси ҳафта сўнгида ўз ярим ҳимоячисини “Тоттенҳэм”футболчиси билан алмаштиради”-деб хабар тарқатмоқда "Dailiy Mirror” нашри.

Манба берган маълумотларга кўра, томонлар ўз плеймейкерлари Иско ва Эриксонни алмаштиришни режалаштиришмоқда. Иско айни дамда асосий таркибдаги ўрнини тиклаётган бўлсада, кетишга қарши эмас, Эриксон “Реал Мадрид”га ўтиш учун ҳар қандай маош эвазига ҳам тўп суришга тайёр. Шундай экан, тез орада қишки трансферлар бозоридаги илк катта “савдо”га гувоҳ бўлишимиз тобора аниқлашиб бормоқда. Жиру Шомуродов тўп сураётган чемпионатга йўл олиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Оливие Жиру қишки трансферлар чоғида Москвага кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақида бир нечта Франция нашрлари хабар тарқатмоқда. Айни дамда ўйин амалиётидан буткул маҳрум бўлган форвордга “Атлетико Мадрид” ва “Интер” клубларидан ҳам таклифлар мавжуд. Ҳужумчи учун курашга эндиликда Россиянинг “Локомотив” жамоаси ҳам қўшилди. “Темирйўлчилар” бошқа даъвогарлардан фарқли ўлароқ, гранд клублар таклиф этаётган суммадан 2 баробар каттароқ маош кўрсатилган икки ярим йиллик шартнома таклиф қилади. Бундан ташқари, клуб футболчининг ўйин амалиётига эга бўлиши ҳам ваъда беришни режаштирмоқда.
Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:12, 27.12.2019.
Ўқилди: 7907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.