Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-0 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Навбаҳор»га қайси легионерлар ташриф буюришади?

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 2020 йилги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўймоқда, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни ният қилмоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти, жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов мамлакатимизнинг бир қатор маҳоратли ва тажрибали футболчилари билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу музокаралар ижобий якунланиб, бирорта ўйинчи билан шартнома имзоланадиган бўлса, биринчи бўлиб, клубимизнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида маълумот берамиз.

Хабар берганимиздек, бугун 22 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади ва 2020 йили “лочинлар” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Маҳаллий футболчилар билан биргаликда шунингдек, бир қатор маҳоратли ҳамда тажрибали легионерларни ҳам таркибга жалб этиш режалаштирилмоқда.

“Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан  бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги легионерлар жалб этилишди:

Россиядан - Давид Дзахов (1988 йил 6 октябрда туғилган,ярим ҳимоячи).

Дзахович расми 1

Нидерландиядан 3 нафар футболчи – Грегори Жаррелд Мартлалес (1988 йил, 31 январда туғилган), Георги Дилан Осази (1998 йил, 27 июнда туғилган) ҳамда Иситир Озан (барчаси - ҳужумчи).

Мисрдан 2 нафар футболчи – Маҳмуд Абдулвоҳид Аббос Ҳассан (1993 йил, 17 октябрда туғилган, ҳужумчи) ва Мустафо Маҳмуд Муҳаммад Салим (1989 йил, 17 мартда туғилган, ярим ҳимоячи).

Хорватиядан -  Вилим Посинкович (1991 йил, 10 январда туғилган, ҳужумчи).

Посинкович расми 1

Босния ва Герцеговинадан – Исмар Хайрланович (1996 йил, 4 мартда туғилган, ярим ҳимоячи).

Португалиядан – Каррела Оливейра Рикардо (ярим ҳимоячи).

Испаниядан – Мартинез Труэба Игнасио (1990 йил 11 апрелда туғилган, ярим ҳимоячи).

Сербиядан 2 нафар – Алекса Андрежик (1992 йил, 13 сентябрда туғилган, ярим ҳимоячи) ҳамда Марко Ражкович (1992 йил 13 ноябрда туғилган, ҳужумчи).

Демак, “Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган йиғинига 12 нафар хорижлик футболчилар жалб этилишган. Уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори.

Мазкур легионерлардан қайси бири жамоамиз мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса,  ўша хорижлик ўйинчи билан шартнома имзоланади.

Шундан сўнг, биз клубимиз расми веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўша легионер тўғрисида батафсил маълумот берамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.           

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:28, 27.12.2019.
Ўқилди: 7198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2361]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2239]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2028]

Фергюсоннинг тоби қочди [1997]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1603]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1586]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1386]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1381]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1328]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1264]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик