Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Ювентус” ўз дарвозабонидан қутулмоқчи


Турннинг “Ювентус” жамоаси қишки трансферлар чоғида ўз дарвозабони Маттиа Периндан қутилишни истамоқда. “Ле газзетта делла спорт” нашри берган хабарларга кўра, клуб Перинни футболчининг собиқ жамоаси “Женоа”га ижарага бермоқчи. “Ювентус” мураббийлари дарвозабонни клуб учун умуман кераксиз деб топди. Дарҳақиқат, италиялик дарвозабон ушбу мавсум давомида бирор маротаба ҳам майдонда кўриниш бергани йўқ.

“Ювентус” жамоасининг нафақат Периндан, балки жамоадаги бошқа кипперлардан ҳам кўнгли тўлмаяпти. Манба берган маълумотга суянадиган бўлсак, клуб ёзда машхур дарвозабонлардан бирини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

 

Осемхен АПЛда кўрниш бериши мумкин

 

The Exspress нашри тарқатган хабарларга кўра, Франсиянинг “Лилль” жамоаси ҳужумчиси Виктор Осемхан бир нечта АПЛ клубларнинг шортлистидан жой олган.

Маълумотларга қараганда, нигериялик ҳужумчи билан шахсан Юрген Клопп қизиқиб қолган. “Ливерпуль” раҳбарияти трансфер борасида илк таклифни жўнатган бўлсада, рад жавобини олди. “Лилль” ўз ҳужумчисини мавсум ўртасида сотишдан бош тортгани боис, трансфер келаси йил ёзда амалга ошиш мумкин.

“Ливерпуль”дан ташқари, ҳужумчи учун “Порту”, “Астон Вилла”, “Манчестер Сити” ва “Тоттенҳем” клублари ҳам кураш олиб бориши кутилмоқда.

Иньеста МЛСда ўйнамоқчи эмас

Айни дамда Япониянинг “Виссел Кобе” клубида тўп сураётган Испания футболининг тирик афсонасига бир йўла МЛСнинг 3 та гранд жамоасидан таклифлар келиб тушмоқда.

 

«Лос-Анджелес Гэлакси», «Монреаль Импакт» ва «Интер Майами» клублари Андресга бир неча бор расман таклиф билан чиққанига қарамай, футболчи Япония клубидаги шартномасини тўлиқ ўтабгина бошқа клубга ўтиши мумкинлигини билдирган.

Бундан ташқари, ярим ҳимоячи Аргентинанинг «Эстудиантес» жамоасининг ҳам нишонида турган эди. “Мундо Депортиво” нашри берган хабарларга кўра, футболчининг агенти Аргентина клубига ҳам рад жавобини берган.

Eслатиб ўтамиз, Иньеста ва клуб тузган шартнома яна икки йилдан сўнг ўз якунига етади.

 

Женгиз Ундер Моуриньога керак

Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Женгиз Ундер ўз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақида “Ле Газзетта Делла Спорт” нашри хабар тарқатмоқда. Унга кўра, футболчининг ҳизматлари билан Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби жиддий қизиқиб қолган. Агарда, “Рома” 22 ёшлик ҳужумчини сотишни истаса, трансфер қишда амалга ошиши мумкин.

Туркиялик футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис жамоадан кетишга қарши эмас. “Тоттенҳем” Ундернинг трансфер суммасини пасайтириш учун Эрик Ламелани қўшиб беришга ҳам тайёр.

Eслатиб ўтамиз, Ундер учун Миланнинг “Милан” жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Рохо кетмоқчи

““Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Маркос Рохо қишки трансфер ойнаси очилиши билан ўз жамоасини ўзгартиришни истамоқда”-деб хабар бермоқда “Ла Назионе” нашри.

Аргентиналик ҳимоячи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози эканлигни яшириб ўтирмаяпти. Шунга қарамай, айни дамда футболчини қишки трансферлар чўгида сотиб олишни ҳеч ким истамаяпти. Айни дамда ҳимоячининг трансфермаркет портали берган маълумотига кўра тавон пули 10 миллион еврони ташкил этмоқда.

Eслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Маркос Рохо 3 та тўлиқ бўлмаган ўйинда ишторик этди ва гол киритганича йўқ

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:20, 30.12.2019.
Ўқилди: 7353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.