Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри оғир вазнда WBC ёналишидаги чемпиони Деонтей Уайлдерга қарши жангни муддатидан олдин якунлашга умид қилмоқда.
"Биринчи жангда мен Уайлдерни раундлар бўйича 10-2 ҳисобида мағлуб этган эдим. Аммо ҳакамлар дуранг деб хисоблашди, бу жуда бахсли.
Реванш жангида ҳаммаси бошқача бўлади. Реванш натижаси яна ҳакамларга боғлиқ бўлишига йўл қўймайман ”, деди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, реванш жанги 22 феврал куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.