Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

«МЮ» етакчиси қачон сафга қайтиши маълум

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай жароҳати боис, саккиз ҳафта муддат давомида майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, футболчи АПЛнинг 19-тури доирасидаги "Ньюкасл"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Манбанинг хабарига кўра, таҳлил натижалари футболчининг тизза тўқималари шикастланганлигини кўрсатган. "МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер дастлаб футболчининг 2-3 ҳафтага сафдан чиққанлигини тахмин қилаётганди, аммо қўшимча тиббий кўриклар Скоттнинг тахминан икки ойга сафдан чиққанлигини кўрсатган. Мактоминай катта эҳтимол билан "Ливерпуль" ва Англия лига кубоги доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши икки учрашувда ҳам "Юнайтед"га ёрдам бера олмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:08, 31.12.2019.
Ўқилди: 4122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.