Кириш Регистрация

Даврон Файзиевдан анонс: Гвардиола - Анчелотти тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

Янги йилнинг 1-куни кўпчилик учун дам, АПЛ ва Futbol-TV учун эса иш. Бу ишни бажариш биз учун ёқимли, унинг маҳсули эса сиз учун мароқли деб умид қиламиз.

Энди бугунги ўйиним хақида. Менимча, сезишга улгургансиз, аввало мураббийларга эътибор қаратаман. Чунки улар жамоаларнинг ўзига хос имзосини белгилайди. Марку Силва "Эвертон"ни тарк этаётганда клуб хавфли зонада эди. Ҳозир эса 10-ўринда. Папа Карло эффекти. У аллақачон ДОН Карло аслида. 2 ўйин, 2 ғалаба. Анчелотти жаҳон футболида уникум, кўплаб рекордлар эгаси. ТОП чемпионатлар ғолиби, ҳар хил клублар билан ЧЛни ютган. Ва шу одам АПЛ аутсайдерига айланаётган жамоага келишга рози бўлди. Браво.

Пеп Гвардиола ҳам тонгда уйғонганда, бугун "Эвертон" билан баҳс деб эмас, Анчелоттига қарши чиқаман, деб ўйлагани аниқ. Англаяпти ҳаммасини, қўрқмайди, ҳурмат қилади. Бунинг устига АПЛ даврида бу жамоаларда ўзаро ўйинларда ғалабалар сони тенг 18-18.

Демак, "Этихад"да катта жанг!

22:20, Futbol-TV, "Ман Сити" - "Эвертон" учрашувини бирга кузатамиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:08, 01.01.2020.
Ўқилди: 3431 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик