Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги суратлар билан таништиришда давом этамиз.
“Тоттенҳэм” португалиялик футболчига қизиқмоқда
“Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби Португалияланинг “Бенфика” жамоаси ярим ҳимоячиси Жадсон Фернандешни ўз таркибига қўшиб олмоқчи”,-деб хабар тарқатмоқда “Sky Sport” нашри.
Айни дамда “Бенфика” Фернандеш борасида “Вест Ҳем” билан музокаралар ўтказмоқда. Лондоннинг бошқа бир клуби 21 ёшлик футболчини сотиб олиш шарти билан 18 ойга ижарага олишни истамоқда. Катта эҳтимол билан Жадсон “Вест Ҳем” футболчисига айланиши кутилаётган эди, бироқ энди футболчи учун курашга “Тоттенҳем” ҳам қўшилгани вазиятни бироз ўзгартириши мумкин.
Манба берган маълумотларга қараганда, “Бенфика” иккита клубдан ҳам ўйлаб олиш учун 48 соат вақт сўраган. Икки кундан сўнг, футболчи ва унинг агенти Лондонга учиб келиши ва музокараларнинг якуний қисми бошлашини кутилмоқда.
Дортмундликларга ҳимоячи керак
Дортмунднинг “Боруссия” клуби қишки трансферлар чоғида «РБ Лейпциг» футболчиси Лукас Клостерманни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақида таниқли “Bild” нашри хабар бермоқда. Маълумотларга қараганда, марказий ҳимоячининг трансфери билан шахсан Люсьен Фаврнинг ўзи қизиқиб қолган.
Айни дамда Дортмунд клуби мураббийнинг илтимосига кўра, Лукаснинг трансфери учун 35 миллион евро ажратгани ҳақида клуб расмий сайти маълум қилмоқда.
Eслатиб ўтамиз, ҳимоячи ушбу мавсумда 16 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйди.
“Атлетико”га ёш француз керак
Мадриднинг “Атлетико” клуби «Анжера» жамоасининг ёш ва иқтидорли футболчиси Раян Аит-Нури билан жиддий қизиқиб қолди. "L'equipe" нашри берган маълумотларга кўра, 19 ёшлик футболчини “матрасчилар” қишки трансфер чоғидаёқ Нурини сотиб олиш ва уни клубига ярим мавсумга ижарага беришни режалаштирмоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, испанлар ҳимоячи учун 12 миллион евро тўлашга тайёр.
Eслатиб ўтамиз, Раян ушбу мавсумда 16 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та голни ёзиб қўйди.
Сулшер янги сардорни аниқлаб олди
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббий Оле Гуннар Сулшер жамоанинг янги сардори ким бўлишини аниқлаб олди. Унга кўра, “қизил иблислар”нинг янги етакчиси сифати Харри Магуйар тайинланади. Жамоанинг амалдаги сардори Эшли Янгнинг клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортгач, мураббий шундай қарорга келди.
Янг катта эҳтимол билан қишки трансферлар чоғида Миланнинг “Интер” клуби сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Футболчининг агенти айни дамда Милан шахрида музокаларнинг иккинчи қисмини бошлаган.
Eслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳимоячи АПЛнинг 21 та учрашувида майдонга тушди ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.