Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликллар билан таништиришда давом этамиз.
«Атлетико»да «б» режаси мавжуд
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванини қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор. Айни дамда уругвайлик ҳужумчининг Мадридга кўчиб ўтиши борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Шу сабабли, «матрасчилар» заҳира вариантини ишга солиши мумкин.
Унга кўра, клуб «Арсенал»нинг франциялик ҳужумчиси Александр Ляказеттга бор эътиборини қаратади. Клуб жамоа сафига 2018-йилда келиб қўшилган Томи Лемарни унинг трансферига қўшиб беришни режалаштирмоқда. «Mirror» нашри берган хабарига кўра, «Арсенал»нинг янги мураббийи ўз ҳужумчисини қўйиб юборишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Лемар ушбу мавсумда «Ла Лига» баҳсларининг 15 тасида ва ЕЧЛ учрашувларининг 6 тасида майдонга тушган.
«Боурмунт» футболчисига ортга қайтга қайтмайди
Лондоннинг «Челси» жамоасининг собиқ ҳимоячиси Натан Акенинг келажаги маълум бўлди”,-деб хабар бермоқда The Sun нашри.
Манба берган маълумотларга қараганда, «аристократлар» голландиялик ҳимоячини ҳарид қилишдан бош торишди. Гап шундаки, клуб ўз ҳимоячиси Анлреас Кристенсен билан шартномани узайтирди ва эндиликда жамоа даниялик ҳиммоячи учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлашни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, голландиялик ҳимоячи ушбу мавсумда 17 та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига бир голни ёзиб қўйди.
Австря клуби кореялик футболчининг нархини эълон қилди
«РБ Зальцбург» клуби ўз ҳужумчисининг Хван Хи Чханнинг трансфер қийматини маълум қилди.
"Тhe Atheltik" нашри берган маълумотларга қараганда, Жанубий Кореялик
футболчини қўлга киритишни истаган клуб 27 миллион евродан воз кечиши кераклигини маълум қилди. Айни дамда ҳужумчи учун «Брайтон» ва «Вулвурҳемптон» клублари кураш олиб боришмоқда.
Инглиз жамоалари иқтидорли футболчи учун 15 миллион еврога баҳолаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, «РБ Леипциг» жамоаси қишки трансферлар чоғида Такумо Минамино ва Эрлинг Холандни сотиб юборди.
«Барселона» Суареснинг ўрига футболчи изламоқда
Каталониянинг «Барселона» жамоаси Луис Суареснинг ўрнини тўлдира оладиган футболчини изламоқда. Бу ҳақида «Muda Deportivo» нашри хабар бермоқда.
«Барселона» Суареснинг жароҳати сабабли клуб унга заҳира вариянт сифатида бир нечта ҳужумчини кўриб чиқмоқда. Ушбу рўйхатда Кристиан Стуани, Чими Авила ва Габриел Барбоза сингари ҳужумчилар жой олмоқда.
Нашр берган хабарларга кўра, клуб ушбу ҳужумчилардан бирини қишки трансфер чоғида ҳарид қилишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суареснинг яқиндагина жароҳлик столига ётгани ва 4 ой давомида жариҳатдан қутулиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
Албаниялик футболчи АПЛга ўтиши мумкин
«Верона» жамоаси ҳимоячиси Мараш Кумбула АПЛнинг грандалари эътиборига тушиб қолди. Иқтидорли ҳимоячи учун айни дамда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари қизиқиш бошлади.
The Sun нашри берган хабарларга кўра, 19 ёшлик футболчи қишки трансферлар чоғидаёқ туманли албионга йўл олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Кумбула ушбу мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйди.