Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Лукас Подольски фаолиятини Туркияда давом эттиради.
34 ёшли футболчи "Антальяспор" жамоасига ўтди.
Аввалроқ футболчининг шартномаси бир ярим йилга мўлжалланганлиги хабар берилганди.
18-январ куни Подольски япониянинг "Виссел Кобе" жамоасини тарк этди ва эркин агентга айланган эди.