Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

А серия. «Наполи» сафарда қийин ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Гаттузо бошқарувидаги «Наполи» сафарда «Сампдория» меҳмони бўлиб, қийин ғалабага эришди.

Неаполликлар дастлабки 16 дақиқа давомида рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишгани туфайли, бугун улар осон ғалабани қўлга киритадигандек тасаввур уйғотган эди. Аммо орадан кўп ўтмасдан 37 ёшли Куальярелла ажойиб зарба билан ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Шундан сўнг "Самдория" ҳужумчисининг яқин масофадан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтган бўлса, VAR мезбонларнинг битта голини бекор қилди.

Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида эса VAR ёрдамида меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ҳамда Габбьядини ундан самарали фойдаланиб, мувозанатни тиклади.

Қолган дақиқаларда "Наполи" ҳужумкорликни ошириб, рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин Гаттузо жамоаси ўз очколарини 30тага етказиб, жадвалда 9-ўринга кўтарилиб олди.

Италия чемпионати, 22-тур
Сампдория – Наполи 2:4 (1:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 3 Милик, 0:2 – 16 Элмаз, 1:2 – 26 Куальярелла, 2:2 – 73, пенальти Габбьядини, 2:3 – 83 Демме, 2:4 – 90+8 Мертенс.
Сампдория – Аудеро, Торсбю, Тонелли, Колли, Ауджелло, Рамирес (Марони, 68), Экдаль, Линетти, Янкто (Роналду Виейра, 79), Габбьядини, Куальярелла (Бонаццоли, 75).
Наполи – Мерет, Хюсай, Манолас, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Элмаз (Политано, 79), Лоботка (Демме, 61), Зелиньски, Кальехон (Мертенс, 72), Милик, Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Элмаз (43), Янкто (43), Экдаль (47), Рамирес (58), Линетти (87), Демме (90), Политано (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:01, 04.02.2020.
Ўқилди: 2980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.