Уильям Шекспир ўзининг шоҳ асаридаги воқеаларни айнан шу шаҳарда тасвирлаган. Ромео ва Жульета трагедияси инсонлар қалбидан шу қадар чуқур ўрин эгаллаганки, ушбу воқеа реал ҳаётда рўй берганига ҳамма ишонишни бошлаган.
Аслида Монтекки ва Капулетти оилалари Веронада яшаганми, душман бўлишганми, йигит ва қиз севги йўлида қурбон бўлишганми йўқми, бу борада аниқ далил исботлар йўқ. Бироқ Верона шаҳри барибир туристлар ташрифи бўйича етакчилардан бўлиб қолмоқда. Шаҳар маъмурияти баъзи тарихий масканларни «Ромео ва Жульета»га адаптация қилган. Яъни ҳозирда Веронада Жульетанинг ҳовлиси, балкони ва қабри, Ромео хонадони ва шунга ўхшаш тарихий фэйк объектлар бор. Натижада Верона шаҳри бюджети туризмдан энг катта даромад кўради. Йўқ тарихдан даромад. Боридан қилолмаслик уятда ростан ҳам. Майли, бу бошқа мавзу.
Шекспир қалбларни ларзага солган. Негаки ҳар бир инсон онгида мана шундай кичик трагик асар яшайди, Шекспир эса уни энг таъсирчан ва гўзал шаклда изоҳлаган. Веронани ҳам бежиз танламагандир. Асар устида 3 йил давомида ишлаган дейишади. Демак, Шекспир шаҳар кўрки, урф-одатлари, ўша пайтдаги ижтимоий сиёсий муҳити унинг тасаввуридаги энг романтик ва энг қайғули ҳикояга мос бўлган.
Бугун Верона шаҳрида Италия А серияси етакчиси "Ювентус" меҳмон бўлади.
Ушбу учрашувни биргаликда томоша қиламиз.
00:45. FUTBOL-TV. "Верона" - "Ювентус".
Даврон Файзиев.