Сўнгги 2 ойда Италия чемпионатида дадил қадам ташлаётган жамоа пайдо бўлди — бу «Верона». Ўтган турда "Милан" билан дуранг ўйнаган вероналиклар, кеча оқшом «Ювентус»ни мағлуб этишди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи тайм ўрталарида Криштиану Роналду ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида дастлаб Борини мувозанатни тиклаган бўлса, баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида Паццини туринликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди.
Шу тариқа, "Верона" турнинг сенсацион натижаларидан бирини қайд этди. Эътиборли томони, жамоа А серия доирасидаги сўнгги 8та ўйинда мағлуб бўлмаяпти. Вероналиклар 34 очко билан жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олишди.
«Ювентус» эса 54 очко билан жадвалда 1-ўринни эгаллаб турибди. Ундан 3 очко ортда бораёт ган «Интер» бугун «Милан» билан тўқнаш келади.
Италия А серияси, 23-тур
Верона – Ювентус 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 65 Роналду, 1:1 – 76 Борини, 2:1 – 86, пенальти Паццини.
Верона – Сильвестри, Ррахмани, Гюнтер, Кумбула, Фараони, Велозу (Верре, 58), Амрабат, Лазович (Димарко, 79), Пессина, Борини, Дзакканьи (Паццини, 69).
Ювентус – Шченсни, Куадрадо, де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро, Бентанкур (Де Шильо, 82), Пьянич, Рабьо, Дуглас Коста (Рэмзи, 72), Игуаин (Дибала, 59), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (20), Лазович (39), Пессина (41), Дибала (75), Бонуччи (85).