Кириш Регистрация

Хабарлар

«Барса» ва «Реал»нинг қайси ўйинчилари «эл-класико»ни ўтказиб юбориши мумкин?

Баҳо:
+ | -

«Реал» ва «Барселона» клублари ўртасидаги навбатдаги ўйин 1 март куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Ҳар иккала жамоа сафида мазкур учрашувни ўтказиб юбориш хавфи остида турган футболчилар бор.

Жумладан, «Барселона» ҳимоячилари Самуэль Умтити ва Клеман Лангле навбатдаги ўйинда сариқ карточка олишса, «Реал»га қарши кечадиган учрашувни ўтказиб юборади. Лангле яқиндагина қизил карточка туфайли дисквалификация муддатини ўтаган эди, аммо унинг "сариқ"лари "куйиб" кетмади.

"Кўк-анорранглилар" шанба куни "Камп Ноу"да "Эйбар"ни қабул қилишади. Мезбонлар мазкур ўйинда юқоридаги икки ҳимоячининг огоҳлантириш олмаслиги ва барча футболчиларнинг жароҳат орттирмаслигига умид қилишади.

«Мадрид» сафида эса Ферлан Менди дисквалификациядан битта "сариқ" масофада турибди. Франциялик ҳимоячи Зидан жамоасидаги муҳим ўйинчилардан бирига айланди. Унинг майдонда бўлмаслиги "Реал"нинг "класико"да кучсизланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. «Қаймоқранглилар» кейинги турда сафарда «Леванте»га қарши майдонга чиқишади.

«Реал»га қарши ўйинда «Барса»га Луис Суарес, Усмон Дембеле ва Хорди Альба ёрдам бера олмаслиги аниқ.

Мадридликлар сафида жароҳатланганлар камроқ: Эден Азар тикланишга улгурган бўлса, Марко Асенсио ва машғулотда жароҳат олган Мариано Диас "эл-класико"да иштирок этишмайди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:08, 18.02.2020.
Ўқилди: 10568 марта.
Фикрлар: 1 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.