Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Диёр Имомхўжаевдан анонс: "Бугун Лондон иккига бўлинади"

Баҳо:
+ | -

Ман Сити Чемпионлар лигасидан четда қолаётгани АПЛдаги рақобатни янада ошириб юборди. Энди 6 жамоа иштирокидаги кураш шундай босқичга чиққанки, бу кураш кучли бешликнинг исталган бошқа чемпионатидаги чемпионлик учун курашдан ҳам қизиқроқдек.

Бугун Лондон иккига бўлинади. Бугун Моуриньо туманли Албиондаги ўзи учун энг қадрдон стадионга келади. Кучли тўртлик учун жиддий кураш олиб бораётган ва бир-биридан фақатгина 1 очко ажратиб турган жамоалар ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

Биринчи даврада Моуриньо ўзининг собиқ шогирдига имкониятни бой берганди. Виллиан дублини расмийлаштирган, Сон қизил олган учрашувни эсласангиз керак. Энди португалиялик мутахассис Лэмпарддан ўч олишга уриниб кўради.

Ҳар икки клуб бир хилда — 43 тадан гол урган. Челси фақатгина 2 та кўпроқ гол ўтказиб юборган. Аристократларга бугун Канте ва Пулишич ёрдам бера олмайди. Шпорлар сафидаги йўқотишлар янада жиддийроқ — жамоанинг икки асосий етакчиси — Кейн ҳамда Сон майдонга туша олишмайди.

Бироқ бу шундай ўйинки, юқоридаги фикрлар умуман муҳим эмас. Учрашув бошлангач ҳамма статистика унутилади, учрашув эмас, ҳақиқий жанг бўлади. Жамоалар нафақат ўзлари ва рақиблари ҳақида, балки шундоққина ортларида нафас олиб турган Шеффилд, Юнайтед, Вулвер, Эвертон-у Арсенал ҳақида ҳам ўйлашлари керак. Бугун шу учрашувни биргаликда кўрамиз. Бу ўйинни кўрмаслик хато бўларди.

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 15:09, 22.02.2020.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.