422 кун ва 44та учрашув...
"Ливерпуль"нинг мағлубиятсиз серияси якунига етди. Кетма-кет 19-ғалаба қўлга киритилмади. Мерсисайдликлар учун мавсумдаги энг оғир дамлар бошланди...
Бироқ бу серия узоққа чўзилиб кетмаслиги учун жамоада 29-турда ажойиб имконият бор. Навбатдаги рақиб "Борнмут". Сўнги 5та ўйинда 17:0 ҳисобида енгилган рақибга қарши учрашувда Юрген Клопп шогирдлари ўзларига бўлган ишончни қайтаришлари шарт. "Атлетико"га қарши баҳсдан олдин ишонч жуда муҳим...
Элитада қолиш энг муҳими
"Борнмут"ни АПЛга олиб чиққан Эдди Ҳау уни Чемпионшипга тушиб кетишига сабабчи бўлиб қолишни истамайди. 42 ёшли мутахассис шогирдлари ўтган турда "Челси"дан қимматли очколарни тортиб олган бўлишсада, яна аутсайдерлар қаторига тушиб қолишди. Ҳужумдаги муаммоларни секин-аста бартараф қила бошлаган жамоа, сўнги 17та ўйиндан фақат 1тасида гол ўтказмади. Ҳимояда ҳам муаммолар анча жиддий. Лекин клуб ТОПларга қарши ўйинларда ҳарактер кўрсата олади. Буни "Челси", "Ман Юнайтед", "Арсенал" мухлисларидан сўраб кўришингиз мумкин)
17:30 ФУТБОЛ ТВда "Ливерпул" - "Борнмут" учрашувида биргамиз...
Ҳасан Турдалиев