"Интер" клуби ёшлар ўртасидаги Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишга қарор қилди. Сабаби — коронавирус.
"Нерадзурри" раҳбарияти ёш футболчилари COVID-19 инфекциясидан эҳтиёт қилиш мақсадида шундай қарорга келди. "Интер" ёшлари 11 март куни ўз майдонида Франциянинг "Ренн" клубини қабул қилиши керак эди. Аммо энди миланликларга 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилди.