Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Бокс. Баҳодир Жалолов финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун ўтказилаётган лицензион мусобақанинг ярим финал босқичи доирасидаги жанглар якунланди.

Энг оғир вазндаги боксчимиз Баҳодир Жалолов (91+ кг.) финал йўлланмаси учун ҳиндистонлик Кумар Сатишга қарши рингга кўтарилди. Ушбу вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланган ватандошимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. У ҳаттоки кучни тежаган ҳолда хотиржамлик билан жанг олиб борди. Баҳодир учинчи бўлимда бироз фаолликни ошириши оқибатида ҳинд боксчиси бир марта нокдаунга тушди. Ҳакамларнинг якуний баҳоси — 5:0 (30:26, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27).

Жалолов финалда австралиялик Жастис Ханига қарши жанг олиб боради. Ушбу вазнда ҳамюртимизнинг асосий рақиби ҳисобланган қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабаев жароҳати туфайли ярим финалда иштирок этмади.

Шу тариқа, Аммандаги турнир финалига Ўзбекистоннинг 3 нафар спортчиси йўлланмасини қўлга киритди. Эртага бўладиган чемпионлик жангларида Миразизбек Мирзахалилов (57 кг.), Элнур Абдураимов (63 кг.) ва Баҳодир Жалолов рингга кўтарилишади. Уч боксчимиз эса бугун имкониятни бой бериб, бронза медали билан якунланишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:29, 10.03.2020.
Ўқилди: 4796 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.