Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Аякс” юлдузи Лондонга кетадими?

 

“Голландиянинг “Аякс” жамоаси ярим ҳимоячиси Давид Нерес АПЛга кўчиб ўтиши мумкин”, - дея хабар бермоқда ТМW нашри.

Манба берган хабарлага қараганда, 23 ёшли вингернинг ҳизматлари билан “Челси” ва “Тоттенҳэм” клублари жиддий қизиқиб қолган. Голландлар ўз футболчиси етарлича ўйин амалиётига эга бўлмасада, уни 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг хизматлари билан ПСЖ ва “Ювентус” жамоалари ҳам қизиқиб қолган.

Немис “Ливерпуль”га ўтмайди

 

Германиянинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц “Ливерпуль” жамоасининг таклифини рад этишга тайёр. Гап шундаки, 20 ёшли футболчи Мюнхеннинг “Бавария” жамоасига ўтишни истамоқда. Футболчи Бундеслига чемпиони бўлиш ва ЕЧЛда зафар қучиш учун “Бавария”дан яхшироқ клуб йўқлигини расман эълон қилди.

Аввалроқ футболчининг агенти Кай “Бавария” ўйин амалиётини тақдим этса, албатта жамоасини ўзгартиришини расман тасдиқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ушбу мавсумда Бундеслиганинг 22 та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобида 6 та гол ва 5 та голли узатмани ёзиб қўйди.

Эриксен “Интер”га ўтганидан хафа

 

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Миланга кўчиб ўтиш фикри хато эканлигини тан олди.

“El Desmarque” берган хабарларга кўра, футболчи “Тоттенҳэм”ни тарк этгани учун қаттиқ афсус чекмоқда. Гап шундаки, агар у мавсумни “шпорлар” сафида якунлаганида, “Реал Мадрид” сафига бориб қўшилиш имкониятига эга эди.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен “Интер” сафида атиги 120 дақиқа ҳаракат қилди ва бирорта фойдали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.

“Бенфика”дан расмий харид

Португалиянинг “Бенфика” клуби Бразилиянинг “Коринтианс” клуби ярим ҳимоячиси Педринони ўз сафига қўшиб олди.

Клуб расмий сайти берган хабарлага қараганда, “Бенфика” 21 ёшли футболчи учун 20 миллион евродан воз кечишига тўғри келган. Педрино клуб сафида 1-июндан бошлаб ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, томонлар 5 йиллик шартномага имзо чекишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ярим ҳимоячининг хизматлари билан “Барселона” ва “Боруссия Дортмунд” жамоалари қизиққан, бироқ Бразилия клуби ўз футболчисини Португалия клубидан бошқаси жамоага сотмаган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:57, 12.03.2020.
Ўқилди: 11322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.