Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Андрей Фёдоров: «Легионерлар жамоага унчалик мослаша олишмади»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигаси 3-турида «Бухоро» мағлуб этилганидан кейин «Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Илк навбатда йигитларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар нафақат натижа, балки ўйин бобида ҳам юқори сифат қайд эта олишди. Бу энди 3-тур. Илк турда «Андижон»га қарши ўйиндан кейин ҳам айтиб ўтганимдек, коллективимиз янги ва улар ҳали жипслашиб олганича йўқ. Ҳозирча улар биз кутганимиздек ўйнай олишмаяпти. Бироқ улар ўйин давомида фақатгина курашиб, тўп учун талашмасдан, ўйинга бўлган чанқоқликни кўрсата олишмоқда. «Бухоро» узун паслардан воз кечиб, кичик паслар орқали ўйин кўрсатишни бошлаган пайтда биз ҳам ортда ўйнашга мажбур бўлдик. Ўшанда тўп учун курашишга қийналдик. Рақиблар таркибида боши билан яхши зарба бера оладиган футболчилар борлиги учун иложи борича тўпни хавога кўтармадик. Рақиблар яратган бир неча хавфли вазиятларни йўққа чиқардик. Гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман.

— Рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
— «Бухоро» ҳам ёмон жамоа эмас. Уларнинг таркибида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Тўғри, натижалар борасида унчалик ҳолат яхши эмас. Айта оламанки, ушбу жамоанинг таркибини юқори сифатли футболчилар ташкил этади.

— Темурхўжа Абдухолиқов агар яна бир гол урганида фаолиятидаги голлари сони 100тага етиб, Геннадий Краснийкий клубига аъзо бўлишини билганмидингиз?
— Тўғрисини айтсам, билмагандим. У бугуннинг ўзида учта гол уриб, ушбу клубга аъзо бўлиши мумкин эди.

— Кейинги ўйинда жамоа унга бу борада ёрдам берадими?
— Фақат унга ўйнашми? Балки бундан буёғига у захирада қолар, қаердан биласиз? Балки унинг 100-голини уришига тўсқинлик қиларман (кулади).

— Янги легионерлар жамоага қанчалик даражада мослашиб кетди?
— Ҳозирча улар жамоага унчалик даражада мослаша олишмади. Легионерлар жамоага, чемпионатга, мамлакатга мослашишда давом этишмоқда. Умид қиламанки, бу жараён кутганимдан тезроқ ўтиб кетади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:30, 15.03.2020.
Ўқилди: 2362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик