Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ҳабиб Нурмагамедов коронавирус борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов коронавирус муаммосига қарамай Тони Фергюсон билан жанг қилишга тайёр эканлигини расман маълум қилди.

“18-апрелда бўлиб ўтиши кутилаётган жанг амалга ошиши учун барча нарсага тайёрмиз. Коронавирус бизнинг режаларни ўзгартириб юбормаслигидан умидворман. Аслида, Тони билан жангимиз чоғида аренада 100 киши бўлса ҳам етарли. Бу жангнинг ташкил этилиши учун аренада мухлислар бўлмаслигига ҳам розимиз. Асосийси операторлар ва ҳакамлар бўлса бўлгани. Шу йўсинда карантиндаги барча бу жангни томоша қилиш имкониятга эга бўлади.

Шунчаки мен ва Тонини аренада ёлғиз қолдиришнинг ўзи кифоя. Биз ўзимиз ким чемпион эканлигини аниқлаб оламиз. Тўғриси, UFCтанлаган сиёсат менга жуда манзур келмоқда. Барча мусобақалар коронавирус сабабли бекор қилинаётган бир пайтда UFCбошланган ишни якунлаб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Бу таҳсинга сазовор!”,-дейди UFC жангчиси ТАCCнашрига берган интервюсида

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:31, 19.03.2020.
Ўқилди: 3814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик