«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жароҳатдан тикланиши ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан жуда тез соғаймоқда. Ла Лига қайта тикланганида Суарес "жанг"га тайёр бўлади.
Олдинроқ уругвайлик футболчининг май ойи бошларида сафга қайтиши айтилганди. Аммо у апрелнинг ўрталарида майдонга тушишга тайёр бўлади.