Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Коронавирусга чалинган футболчи қай даражада қийналганини айтди

Баҳо:
+ | -

Коронавирусга чалинган «Эльче» ҳужумчиси Жонатас касаллик белгилари ва ўзининг аҳволи ҳақида гапириб ўтди.

«Тана ҳароратим кўтарилиб, ўзимни ёмон ҳис қилдим. Дастлаб шунчаки бош оғриғи деб ўйладим. Бошим ва бутун баданим зирқираб оғриди. Эрта тонгда эса врач билан гаплашганимда, у менга зудлик билан тест топширишим кераклигини, бу коронавирус белгилари эканини айтди. Тест эса ижобий натижа берди.

Машғулот ўтказа олмадим, ҳолсизликни ҳис қилдим. Айниқса, дастлабки 3 кун қийин бўлди. Танамда куч йўқ эди. Душга кирганимда эса хушимдан кетиб қолишимга оз қолди. Оғриқ кучли бўлди. Мен бунақасини илгари ҳис қилмаганман. Бу вирус – ҳазиллашадиган нарса эмас.

Ҳозир анча яхшиман. Машғулотларни бошладим. Спортчи бўлишимга қарамай жуда қийналдим. Қари инсонларга қанчалик қийинлигини тасаввур қиляпсизми? Бу вирус қанчалик хавфли эканини баъзи инсонлар ҳамон англаб етмаяпти», – деди Жонатас "Globo Esporte"га берган интервьюсида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:31, 23.03.2020.
Ўқилди: 8123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик