Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета карантин вақтида жамоаси нималар билан шуғулланаётгани ҳақида фикр билдирди.
«Машғулотларнинг кўплаб жиҳатлари бор, уларни такомиллаштириш учун етарлича вақтга эгамиз. Йигитлар ҳатто уй шароитларида ҳам шуғулланишлари мумкин. Мен уларга доимий равишда кўплаб вазифаларни топишараман, чунки ўйинлар тўхтатиб турилган вақтда биз эришган нарсаларнинг кўпини йўқотишни хоҳламаймиз.
Карантин пайтида руҳий далда бўлиб муҳим аҳамиятга эга ва биз бир биримизга руҳий мадад бериб турибмиз. Бундай ғайриоддий шароитларда ишлаш муайъян қийинчиликка ўхшайди. "Арсенал"нинг кўплаб футболчилари кейинчалик ажойиб мураббийларга айланишига шубҳа қилмайман. Улар шу вақт ичида жуда кўплаб янги билимларга эга бўлдилар», — деди Микель Артета.













