«Манчестер Сити» раҳбарияти Лондоннинг «Арсенал»дан шубҳа қилмоқда. Жамоанинг тахминича, АПЛ клублари номидан Спорт арбитраж судига "шаҳарликлар"га қарши ёзилган мурожаат ташаббусчиси айнан "канонирлар" ҳисобланади.
Маълумот ўрнида. Февраль ойида УЕФА "Манчестер Сити"ни 2 йилга еврокубоклардан четлатиш ҳақида қарор чиқарган эди. Манкунианликлар ушбу қарор устидан Спорт арбитраж судига шикоят киритишди. Англия премьер-лигасининг 8та клуби эса CASга мурожаат қилиб, «Манчестер Сити»нинг келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этишига йўл қўймасликни сўрашди.
«Сити»нинг фикрича, жамоанинг ЕЧЛдан четлатилишидан биринчи навбатда «Арсенал» манфаатдор бўлиб, "канонирлар"нинг уларнинг ўрнини эгаллашни кўзлашмоқда. Лондонликлар эса бу айбловларни инкор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 40 очко билан АПЛ жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Жамоани 5-ўриндан 5 очко ажратиб турибди.
Маълумотларга қараганда, Спорт арбитраж судига ариза ёзган жамоалар орасида «Арсенал»дан ташқари «Ливерпуль», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам бор.