"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали жамоа ўйинчиларининг маоши камайтирилгани ҳақида маълумот тарқатди.
"Ҳозирги вазият чегарадан чиқиб кетаётганини англаган ҳолда биз ўз маошларимизнинг камайтирилишини истадик. Энг аввало футболчилар клубга ёрдам қўлини чўзиши керак. Биз бундай паллада ўз ташаббусимиз билан бу ишни кўп марта қилганмиз.
Шу боис, клубнинг ичида бизни зарба остига қўйишга уринган ва босим қилмоқчи бўлганлар борлиги ҳайрон қолдирмоқда. Клуб ва ўйинчилар ўртасидаги келишув бир неча кунга ортга сурилди. Чунки, биз клубга ва унинг ходимларига ёрдам бериш учун қулай имкониятни қидираётган эдик.
Энди эса эълон қиладиган вақт келди. Биз инқироз пайтида маошларимизнинг 70 фоизга камайтирилишига рози бўлдик. Бундан ташқари, клуб ходимлари ўз маошларини тўлиқ олиши учун ўз ёнимиздан пул ҳам берамиз», – дея баёнот тарқатди Месси.
Мессининг баёноти орадан бир неча дақиқа ўтиб «Барселона»нинг бир нечта ўйинчилари (масалан, Луис Суарес ва Антуан Гризманн) саҳифаларида ҳам пайдо бўлди.