«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио тиззасидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар тарқатди.
Футболчи ўтган йилнинг июль ойида жароҳат олди. Шу боис, у 8 ой давомида майдонга туша олмади. Асенсио январь ойида индивидуал дастур асосида машғулотларни бошлаган эди. Энди эса у тўп билан ишлаши мумкин.