Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Генрих Мхтарян қоладими?

 

Арманистонлик футболчи Генрих Мхитарян айни дамда ижара асосида “Рома” сафида ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор.

“Correra Della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, футболчининг ўзи Римда қолишни истамоқда. Бунинг учун у ўз маошининг камайишига ҳам рози бўлмоқда.

Бугунги кунда “Рома” ва “Арсенал” ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Римликлар арман футболчиси учун 10 миллион евро таклиф қилишмоқда. Лондон жамоаси эса, 18 миллиондан камига Генрихни қўйиб юбормоқчи эмас.

Арманистонлик футболч бу мавсумда “А Серия”нинг 13 та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ёзиб қўйди.

Флик шартномадан бош тортди

 

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси вақтинча мураббийcи Ханс-Дитер Флик жамоа билан шартнома тузишдан бош тортди.

“Bild” нашри берган хабарларга қараганда, мураббийи корона-таффус чоғида шартнома борасида музокара ўтказишни истамаган.

Манба берган хабарларга қараганда, Флик барчаси ўз жойига тушгач, жамоа билан шартнома тузишга тайёр эканлигини расман маълум қилгна.

Эслатиб ўтамиз, Флик ва “Бавария” ўртасидаги шартнома мавсум сўнггига қадар тузилган.

“Челси” дарвозабон излашда давом этади

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ёзда сифатли киппер сотиб олмоқчи эканлигидан хабарингиз бор.

“Daily Mail” нашри берган хабарларга қараганда, “аристократлар” ёзда “Милан” дарвозабони Жанлуижжи Доннаруммани харид қилишга яқин турибди.

Манба берган хабарларга кўра, “Челси” ёзда “Милан”га киппер учун 60 миллион евро таклиф этади. Доннарумманинг ўзи ҳам тезроқ бошқа жамоада ҳаракат қилишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумманинг “Милан” билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Агар “Милан” уни ёзда сотиб юбормаса, италиялик посбонда эркин эгент сифатида клубни тарк этиш имкони пайди бўлади.

Сулшер Серлот билан қизиқиб қолди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси норвегиялик ҳужумчи Александер Серлот билан жиддий қизиқиб қолди.

Айни дамда ижара асосида “Трабзонспор” шарафини ҳимоя қилаётган “Кристал Пелас” ҳужумчиси мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда.

24 ёшли Норвегиялик футболчини турк клуби сотиб олиш шарти билан ижарага олгани боис, мавсум сўнггида у учун инглиз клубига 6 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини расман маълум қилди.

“Fanatic” нашри берган хабарларга қараганда, “Трабзонспор” Серлотни сотиб олиши билан “Манчестер Юнайтед”га 25 миллионга сотишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Александер бу мавсумда 26 та учрашувда майдонга тушиб 19 та гол ва 8 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Алонсо “Атлетико” нишонида

 

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсо билан жиддий қизиқиб қолди.

“DonBalon” берган хабарларга қараганда, Диего Симиеоне келаси мавсумда чап қанот ҳимоясини Ренан Лодига эмас, айнан Маркос Алонсога ишониб топширмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо бу мавсумда АПЛнинг 13 та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 гол ва 3 та ассист ёзиб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:07, 31.03.2020.
Ўқилди: 7472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.