Римнинг «Рома» клуби футболчиси Лоренцо Пеллегрини ўзини римликларнинг афсонаси Франческо Тотти билан солиштиришларини ёқтирмаслигини айтиб ўтди.
- Мен ҳеч қачон Тотти бўлмайман. У – афсона, чемпион! Мен бу сўзларни эшитиб хурсанд бўламан, бироқ, Франческо – бу Франческо, бошқа бундай футболчи бўлмайди. Тотти бу Тотти, мен эса – Лоренцо. Мен кимгадир ўхшайман деб айта олмайман, мени ким биландир таққослашларини хоҳламайман. Мен шунчаки ўзимни яхши томонларимни кўрсатишни ва "Рома"га фойда олиб келишни ўйлайман, холос», - Пеллегринининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Corriere dello Sport.