Туркия терма жамоаси собиқ дарвозабони Рюштю Речбер шифохонада қолмоқда.
Туркия терма жамоаси, «Антальяспор», «Фенербахче», «Барселона» ва «Бешикташ» клублари собиқ дарвозабони Рюшту Речберга коронавирус ташхиси қўйилган эди. Ҳозирда Речбер якка тартибда даволанмоқда ва унинг ҳолати яхшиланиб бормоқда.
Рюштю Речбер Туркия терма жамоасида ўйин ўтказиш борасида рекодчи саналади-120. У миллий терма жамоаси таркибида ЖЧ-2002 ва Евро-2008 бронза медали соҳиби ҳисобланади.