Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

“Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлислари ҳолидан хабар олди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда деярли бутун дунёни коронавирус пандемияси қамраб олди. Шу жумладан жонажон ватанимизда ҳам ушбу вирусга қарши жиддий кураш авж олмоқда. Барча ҳудудларда карантин эълон қилинган, одамлар ўз уйларидан чиқмасликка ҳаракат қилишмоқда. Бундай паллада кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бор оила аъзоларига бир мунча қийин бўлиши барчамизга аён. Бироқ ўзбек халқи қўшниси ёки ҳамшаҳарини қийин аҳволда қолдирмайди. Ҳозир барча корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар қийналган оилаларга саховат қўлини узатмоқдалар.

“Қўқон-1912” футбол клуби ҳам  бундай вазиятда қараб турмайди. Клуб ходимлари бугун жамоанинг ашаддий мухлислари орасида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож инсонларни топиб уларга мурувват кўрсатишди. Шунингдек, жамоа томонидан Қўқон шаҳрининг “Муқимий” мавзесида истиқомат қиладиган ва 6-сонли оилавий поликлиникасида рўйхатда турадиган 10 нафар ногиронлиги бор инсонларга ҳам  моддий ёрдам кўрсатилди.

Поликлиника ходимлари эса бепул тиббий ниқоблар бериш билан бу ишга ўзларининг хиссаларини қўшишди. Қўқондаги “Марказий” стадионида меҳнат қиладиган фаррошлару, қоровуллар, хуллас кимки ёрдамга муҳтож бўлса эътибордан четда қолмади. “Қўқон-1912” жамоаси бугунги ўзбек халқига хос саховатпешалик ишлари учун 10 000 000 сўм маблағ ажратди. Жамоамиз раҳбарияти  юртдошларимизга , барча мухлисларимизга соғлик ва оилаларига хотиржамлик тилайди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 23:52, 02.04.2020.
Ўқилди: 1907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.