«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти коронавирус билан боғлиқ карантиндан сўнг футболчилар қанча вақтда оптимал формага кириши мумкинлигини айтиб ўтди.
«Энг муҳими, барча жамоалар машғулотни бир вақтда бошлашади. Бу борада ҳеч кимда устунлик бўлмайди. Биз қанча вақт дам олишимизнинг аҳамияти йўқ. Замонавий футболчилар 15 кунда формани тиклаб олишлари мумкин.
Биламан, бу кўп, аммо ўйинчи деярли икки ойлик танаффусдан кейин тўлақонли ўйин ўтказиши керак. Албатта, футболчи дарҳол 100 фоизга тайёр бўлмайди, у тўла куч билан ўйнаб кета олмайди. Барча жамоалар жисмоний жиҳатдан бир хил тайёргарликка эга бўлишади. Биз ўйинлар орқали формага кириб борамиз.
Албатта, мусобақалар старти олдидан барчамиз хавфсиз ҳолатда эканимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Бўш трибуналарда ўйнаш — энг яхши қарор эмас, лекин хавфсизлик нуқта назаридан бундай вариантни кўриб чиқиш мумкин», — деди Анчелотти "L’Equipe" нашрига берган интервьюсида.