Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Аламли ғалаба

Баҳо:
+ | -

2018 йилнинг 4 апрель куни ЕЧЛ чорак финалида "Камп ноу"да "Барселона" "Рома"ни қабул қилган. Биринчи ўйин. Бу жуфтликда шубҳасиз Испания чемпиони фаворит, Рим клуби турнирнинг охирига етиб келган жамоа сифатида қараларди.

Бу хулосага Каталонияда ўтказилган ўйин янада яқинлаштирди. Чунки учрашув "Барса"нинг тинимсиз ҳужумлари билан бошланди. Бўлим тугаши арафасида Даниэле Де Росси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Танаффусдан сўнг бу ишни Костас Манолас такрорлаб берди. "Барселона" рақибнинг икки автоголидан сўнг ўзи ҳам гол уриши кераклигини англади ва ўйиннинг биринчи соати тугаётганда Пике катта саҳнага чиқди.

"Рома" Италиядан Испанияга келган мухлислари ҳаққи ҳурмати ниҳоят ҳужумлар уюштиришни бошлади. Шу боис, 80-дақиқада Эдин Жеко томонидан киритилган гол мантиқий гол бўлди.

Аммо "Барселона" кейинги ўйинни ўйламаслик учун ҳам биринчи учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонишга аҳд қилди. Луис Суареснинг голи "Барселона"га ажойиб натижа туҳфа этди – 4:1.

Римдаги каникулларга бемалол боришимиз мумкин, дейишди каталонияликлар.

Бу ўйин айнан жавоб учрашуви билангина моҳият касб этади. Алоҳида олинганида эслашга арзимайди. Римда нима бўлганини мухлислар яхши билишади. Уйда битта бўлса ҳам гол ўтказиб юборишнинг оқибати нечоғли оғир бўлишига энг яхши мисол – шу ўйин.

Баъзи урилган голлардан хулоса қилсак, адолат қарор топгандек. Чунки бу кеча ҳам бешта голдан учтасини "Рома" футболчилари киритишгандику...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: @xayrulla_hamidov

ЕЧЛ, чорак финал, дастлабки ўйин. «Барселона» - «Рома» - 4:1.
Бир эслайлик, а?!

Киритилди: 07:18, 04.04.2020.
Ўқилди: 3773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик