«Вулверхэмптон» ҳужумчиси Леонардо Кампана коронавирусга чалинганини маълум қилди.
«Икки ҳафта аввал топширган тестда Covid-19га чалинганим аниқ бўлган эди. Худога шукр, ҳозир аҳволим яхши», – дея ёзди Кампана ижтимоий тармоқлар орқали.
19 ёшли футболчи январь ойида Эквадорнинг «Барселона» клубидан эркин агент сифатида «Вулверхэмптон»га ўтган эди.