“Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокер ўзининг сўнгги кунлардаги ҳатти-ҳаракати учун узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, футболчи бир неча кун аввал базм уюштириб унга “тунги капалаклар”ни чақиртирган эди. “Сити” футболчига жиддий жазо беришни режалаштирмоқчи.
“Мен шу фурсатдан фойдаланиб, ўтган ҳафтада қилган танловим учун узр сўрайман. Мен масулиятли проффесионал футболчи эканлигимни тушунаман. Мен бошқаларга ўрнак бўлишим керак. Шу сабабли, оилам, дўстларим, жамоам, мухлислар ва жамоатчилик олдида кечирим сўрамоқчиман”, -дея Уокер сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.