Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

39 ёшли дарвозабон ўз омадини Европада синаб кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

Самаранинг "Крылья Советов" клуби дарвозабони Сергей Рыжиков фаолиятининг қолган қисмини Европада ўтказиш ниятида эканлигини тан олди.

"Келажакдаги фаолиятим учун ҳеч қандай чекловлар қўймайман. Самара билан тузилган шартномам 31 май куни якунланади. Футбол ўйнашга хоҳиш кучли, бунга соғлиғим ҳам қаршилик қилмайди. Ўйинимни кўрсатишим қолди, холос. Машғулотларда иштирок этиш ва ўйнаш ёқади. Футболни севаман, энг асосийси шу. Мен жамоадаги футболчиларга ўрнак бўлишни истайман. Менинг мотивациям - футболни севиш ва тушуниш. Албатта, Европада ўйнашни хоҳлайман. Гарчи, элит лигаларда бўлмасада, Сегунда ёки иккинчи Бундеслигада. Агар футболдан кейинги ҳаётимни ҳам футбол билан боғлашни хоҳласам, у ҳолда мураббий бўлишни истайман. Мен у ерда ҳамма нарса қандай тартибга солинганини кўрмоқчиман", - деди Рижиков.

Дарвозабон бутун фаолиятини Россия клубларида ўтказди. У 2008 йилдан 2018 йилгача Қозоннинг "Рубин" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Рижиков шу йили 40 ёшни қарши олади. Унинг ёшига қарамай, "Крылья Советов" клубидаги статистикаси ажойиб - аутсайдер жамоа таркибида 19 та учрашувда 22 та гол ўтказиб юборган

Киритилди: 12:00, 07.04.2020.
Ўқилди: 1774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.