Италиянинг «Лацио» клуби президенти Клаудио Лотито жамоа Формеллодаги қароргоҳида машғулотларни бошламоқчи эканлигини билдирди.
«Футболчиларимиз санитария қоидалари риоя қилган ҳолда машғулот марказимизда машғулотларни бошлайди. Шу билан бирга мунтазам равишда тиббий текширувлардан ўтиб туришади. Мамлакат қарорини ҳурмат қилган ҳолда, машғулотларни тўхтатган биринчи жамоа биз эдик. Бизнинг қароргоҳимиз Италиядаги энг зўр қароргоҳлардан бири саналади. Шифокорларимиз ҳар куни коронавирусга чалинганларга ёрдам бериш учун шифохоналарда ишлашмоқда ва уларнинг ҳеч қайси бири бу касалликни юқтириб олгани йўқ. «Лацио» қабул қилинган қарорларни ҳурмат қилади, лекин, футболчилар машғулот олиб бормасин деган ҳеч қандай кўрсатма йўқ», — Лотитонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.