“Манчестер Юнайтед” “Ювентус”нинг бразилиялик футболчиси Дуглас Костага қизиқиб қолди. Бу ҳақда Sky Sports нашри ёзмоқда.
Коста Маурицио Сарри келгач туринликлар сафида ўзининг яхши ўйинларини кўрсатолмаяпти. Футболчи ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Шунингдек, жароҳатлар ҳам унинг асосий таркибдан тушиб қолишига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Костага “МЮ”дан ташқари ПСЖ ва “Манчестер Сити” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.