Stadion.uz "Милан"нинг 21-аср бошидаги "олтин даврини" ёдга олади.
Дида
“Милан” ва Бразилия футболининг тирик афсонаси бугунги кунда “Милан” клубининг академиясида ёш дарвозабонларга сабоқ бермоқда.
Паоло Малдини
“Милан” учун 25 мавсум тўп сурган Малдини бугунги кунда “Милан” клубининг топ-менеджери сифатида фаолият олиб бормоқда. Афсуски, айни дамда коронавирус билан оғриган ва касаликка қарши курашмоқда.
Массимо Амброзини
“Милан” сафида 18 йил ҳаракат қилган футболчи кейинчалик Италиянинг бошқа клубларида ҳам қисқа фурсат кўриниш берди ва бутсаларини михга илди. Айни дамда “Скй Спорт” нашрида шарҳловчилик билан банд.
Кафу
“Милан”нинг гуллаган даврларида қанотда “порлаган” футболчи бугунги кунда Бразилияда истиқомат қилмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, Кафу Бразилия телевидениясидаги энг олди экспертлардан бири!
Алессандро Костакурта
“Милан” учун 20 йилдан ортиқроқ тер тўккан ҳимоячи бугунги кунда НОК билан ҳамкорликда бир жинсли турмуш учун Италияда кураш олиб бормоқда.
Женнаро Гаттузо
“Милан”нинг асосий мураббийи сифатида омадсиз ишлаганига қарамай, уни “Наполи”га ишга таклиф қилишди. “Милан”нинг энг қизиққон йигити анча босилиб қолган.
Филиппо Инзаги
Истанбулдаги аламли мағлубият учун “Ливерпул”дан ЙЧЛ финалида қасд олган йигит мураббийликда омадсизликка учради. Шунга қарамай, Инзаги ўз мақсадидан воз кечганича йўқ. Бугунги кунда “Б Серия”нинг “Бенавенто” клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Кака
Бир неча йил илгари ўз фаолиятини МЛСда якунланган Кака “Милан” жамоасига қайтишни истамади. Айни дамда, асосий вақтини оиласи даврасида ўтказмоқда.
Каҳа Каладзе
Грузиялик футболчи “Милан” сафида ўзининг ишончли ўйинлари билан барчани хурсанд қилган эди. Эндиликда, у сиёсат оламида ҳам омадли юришни амалга оширмоқда. Айни дамда, қаҳрамонимиз Тбилиси шахрида МEР лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Алессандро Неста
“Милан” учун ғалабали онларни тақдим этишда фаол бўлган Неста катта футболдан сўнг йўқолиб қолгани рост. У хайрия учрашувларига кам келади. Интервюлардан қочади ва доиммо кадр ортида бўлишни авзал кўради. Қаҳрамонимиз бугунги кунда иккинчи дивизиондаги “Фрозиноне” клубида бош мураббий лавозимини эгаллаб турибди.
Андреа Пирло
2017-йилда бутсаларини Окен ортида михга илган футболчи дунё бўйлаб саёҳат қилишда давом этмоқда. Унинг турли реклама агентликлари билан ҳамкорлиги ҳали-ҳамон давом этаётгани таҳсинга сазовор.
Руи Кошта
“Бенфика” клубида бош скаут сифатида фаолият олиб бормоқда.
Йон-Дал Томассон
“Малмо” клуби бош мураббийи
Кларенс Зеедорф
“Милан"дан сўнг, бир неча бор мураббийликда “қовун” тушургач, оав эътиборидан четда қолиб кетди.
Сержиньо
Асосан қариялар ўртасидаги шоу учрашувларда фаол иштирок этмоқда. Бундан ташқари, унинг Бразилияда ёш иқтидорларни излаб топувчи агентликнинг асосчиси ҳам саналади.
Андрей Шевченко
“Олтин тўп” эгаси сифатида футбол тарихида абадий қолувчи футболчи фаолиятини ҳаммасини бошлаган “Динамо Киев”да якунлади. Бугунги кунда Украина терма жамоаси билан яхши ютуқларга эришиб келмоқда. У бошчилигидаги Украина гуруҳда Португалиядан кўпроқ очко тўплашга муваффақ бўлди.
Карло Анчелотти
“Милан”дан сўнг, “Челси”, “Реал”, ПСЖ, “Бавария”, “Наполи” сингари клубларда ишлади. Бугунги кунда “Eвертон” жамоасини бошқармоқда.