Корона-танффус сабабли футбол олами катта зарар кўрганидан хабарингиз бор. Бу зарар дунёнинг энг катта маош олувчи футболчиларини ҳам четлаб ўтмади. Хўш,уларнинг маоши қай даражада қисқартирилди? Бугун шу саволга қисқача жавоб бериб отамиз.
Лионель Месси
“Forbes” журнали тақдим этган маълумотларга қараганда, Леонинг “Барселона”даги йиллик маоши 90 миллион еврони ташкил этади. Бу пулларнинг деярли ярми солиқ сифатида Испания ҳукуматига ўтиб кетишини инобатга олсак, қаҳрамонимизнинг ҳафталик маоши 866 минг еврога тенг бўлмоқда.
30-март санасида Лео ўз Инстаграмдагисаҳифасида “Барселона” футболчилари коронавирус сабабли оғир вазиятга тушиб қолган клубни қўллаб-қувватлашмақсадида маошларининг 70 фоизидан воз кечишганини расман эълон қилди. Бундан келиб чиқадики, эндиликда Месси ҳафтасига 260 минг евро маош олмоқда. Шу йўсинда, Месси ўзининг ҳафталик маошининг 606 минг евросини клуб фондида қолишини таъминламоқда. Бундан ташқари, қаҳрамонимиз ўз ҳафталик маошидан 35мингини клубда фаолият олиб борувчи хизматчиларнинг маоши сифатида уларнинг ҳисоб-рақамларига ўтказиб бермоқда.
Криштиану Роналду
Роналду даромад борасида Мессидан кескин фарқ қилади. У “Ювентус” клубидан йилига 31 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, турли рекламалар қаҳрамонимизга 44 миллион евро соф даромад келтиради. Криш “Ювентус” сафида барча солиқлардан ташқари ҳафтасига 600 минг евро маош олишда давом этаётган эди. Эндиликда бу сумма кескин камайиб кетиши мумкин. Гап шундаки, яқиндагина “Ювентус” клубининг расмий сайти жамоа футболчилари ва мураббийлари ўзларининг деярли 4 ойлик маошларидан воз кечишга рози бўлишганини расман маълум қилди. Агар амалда ҳам шундай бўлиб чиқса, Криш йиллик даромадининг 33 фоизидан айрилади. Оқибатда унинг ҳафталик маошининг қиймати 400 минг еврога тушиб кетади. Йиллик фойдаси эса 20 миллионни ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари, “Tuttosport” нашри берган хабарларга суянадиган бўлса, Роналду ва Буффон клуб учун ўз ҳисобларидан 3,8 миллион евро хайрия қилишни режалаштирмоқда. Агар бу иш амалга ошса, Роналдунинг йиллик даромади яна 13 фоизга қисқариб кетиши аниқ.
Неймар
8-апрельсанасида ESPNнашри ПСЖ клуби футболчиларнинг ва ўринбосарларнинг маоши камайтирилишини расман эълон қилди. Парижликлар катта маош олувчи футболчилардан каттароқ, кичикроқ мояна олувчи футболчилардан кичикроқ сумма чегириб қоладиган бўлди. Бугунги кунда Париж клуби Неймар учун йилига 70 миллион евродан воз кечишига тўғри келмоқда. Солиқларни айириб ташласак, бразилиялик футболчининг қўлига бир йилда 37 миллион евро келиб тушмоқда. Бу ҳафтасига 711 минг евро дегани. ESPNнашри берган хабарларга кўра, Неймарнинг маоши 50 фоизга қисқартирилган бўлиб, эндиликда ҳужумчи ҳафтасига 355 минг еврони уйига олиб кетмоқда.
Антуан Гризманн
Маошларнинг қисқартирилиши Антуаннинг даромадига кескин таъсир ўтказиши турган гап. Амалдаги ЖЧ ғолиби реклама компаниялари билан ишлаш борасида бугунги рўйхатимиздаги йигитлардан анча ортда қолмоқда. Шу сабабли, унинг йилига 21 миллион евро маоши олдида қўшимча даромади кўринмай кетади. Корона-танаффусга қадар ҳафтасига соф 155 минг евро ишлаб топаётган Гризманнинг даромади 66 минггача тушиб кетди.
Киллиан Мбаппе
“Реал Мадрид” жамоасининг нишонида турган ҳужумчи Парижда бир йилда 26 миллион евро ишлаб топмоқда. Агар солиқларни айириб ташласак, бу ҳафтасига 230 минг еврно ташкил этмоқда. Эндиликда Киллианнинг ўз маошининг 50 фоизидан воз кечгани сабабли 155 минг еврога қанот қилишдан бошқа чораси йўқ.
Гарет Бэйл
Гарет «Forbes» журнали томонидан бир йилда энг кўп маош олувчи спортчилар топ-100лигидан жой олган уэльслик “гольф”чининг йиллик соф маоши 10 миллион еврога тенг. Бу ҳафтасига 190 минг евро дегани.
Ҳозирча “Реал Мадрид” ўз футболчиларининг маоши қисқартирилгани борасида расмий маълумот билан чиққани йўқ. Шунга қарамай, клуб мавсум давом этишига қараб 10 фоиздан 20 фоизгача чегирма қилиши мумкинлиги борасида футболчиларини огоҳлантириб қўйди. Агар маош қисқартирилса, Бэйл йиллик даромадининг 1 ёки 2 миллионидан айрилиши мумкин.
Муҳаммад Салоҳ
“Ливерпул”нинг асосий юлдузи кўпчилик таҳмин қилганидек катта моаш олмайди. Салоҳнинг маоши у киритган голлар, иштирок этган учрашувлари ва шунга ўхшаш турли бонуслар эвазига катталашиши мумкин. «Forbes» журнали берган маълумотга суянадиган бўлсак, унинг йиллик ўртача даромади 8 миллионга ёки ҳафтасига 150 минг еврога тенг.
АПЛнинг бошқа футболчилари сингари у ҳам ҳозирча тўлиқ маош олишда давом этмоқда. Шунга қарамай, “Ливерпуль” клуби ўз футболчиларининг маошини 30 фоизга қадар қисқартиришга тайёр эканлигини расман эълон қилди.