Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Аброр Пирриев: «Карантиндан кейин биринчи расмий ўйингача икки ҳафталик йиғин керак бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ҳамма қатори “Локомотив” футболчилари ҳам карантинни ўз уйларида, оила даврасида ўтказишяпти. Асосий жамоа шифокори Аброр Пирриев билан боғланиб, футболчилар ҳолати билан қизиқдик, қолаверса шу кунларда энг кўп муҳокама қилинаётган саволга жавоб олдик.

— Карантин пайтида футболчилар ҳолатидан хабар олиб турибсизми? Уларнинг соғлиғи яхшими?
— Албатта, онлайн режимда ҳар бир футболчининг аҳволидан хабардор бўляпмиз. Ҳозирги кунда ЎФА ва клублар мутасаддилари, мураббий ва шифокорлар — барчамиз футболчилар билан алоқадамиз. Жамоамиз ўйинчилари орасида саломатлиги хавотирга соладиган аломатлар йўқ. Ҳамма мураббийлар штаби томонидан тузиб берган режа асосида ўз уйида индивидуал тарзда шуғулланяпти.

— Тиббий нуқтаи назардан карантин тугаганидан кейин неча кун ўтиб расмий ўйинларни бошлаган маъқул деб ўйлайсиз? Негаки бу савол ҳозирда кўпчиликни қизиқтиряпти.
— Бу масалага бироз жиддий ёндошув керак. Чунки ҳар бир футболчи уйда ҳар қанча мустақил шуғулланмасин, мураббийлар назоратидаги жисмоний юкламалар билан, унутилаёзган ўйин амалиёти қирраларини мужассамлаштирувчи, футбол майдонида олиб бориладиган машғулотга баробар бўлма олмайди.

Шунинг учун мавсум муддати шароитидан келиб чиқиб то биринчи расмий баҳсга қадар жамоалар икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказишлари зарур деб ҳисоблайман. Нима учун? Чунки жиддий юкламаларга тайёр бўлмаган мушаклар жароҳат олишга мойил бўлиб қолади ва кутилаётган тиғиз мавсумга ҳали тайёр бўлмаган футболчи бунинг оқибатида жароҳатлар гирдобига тушиб қолиши мумкин.

Жароҳатга йўлиқадиган футболчилар орасида миллий терма жамоа аъзолари ҳам бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, бу масалада шошма-шошарлик қилмасдан обдан ўйлаб кейин қарор чиқарган маъқул деб ўйлайман.

— Шу ўринда уйда қолаётганларга тилакларингиз?
— Карантин даврини кўчага чиқмасдан уйда ўтказаётганларга ўзлари ва оиласи соғлиғи ҳақида қайғуриб бундан кейин ҳам уйда қолишларини тилаб қоламан. Чунки ҳозирги пайтда бу жуда муҳим. Футболчиларимизга ҳам аввало уйда қолишни, мураббийлар томонидан берилган режа асосидаги машғулотларни уй шароитида қунт билан бажаришларини, вазнни назорат қилиб боришни ҳамда кўпроқ китоб мутолаа қилишларини тилаб қоламан.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:10, 20.04.2020.
Ўқилди: 3760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик