Ҳужумчи Робин ван Перси кўп вақт мобайнида “Арсенал”нинг энг яхши футболчиси бўлиб келган. 2012 йил нидерландиялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган. Ван Перси биринчи мавсумидаёқ АПЛда чемпион бўлишга эришган. Футболчи нима учун “МЮ”га ўтганини тушунтириб ўтди.
“Фарзандларим ҳаққи қасам ичишим мумкин, “Арсенал” менга янги шартнома таклиф қилмаган. Агар исботлаб беришса, мен миллион фунт тўлайман. Биз музокара ўтказганмиз, бироқ якунда қарашларимиз ҳар хиллигини тушуниб етганмиз.
Мен раҳбариятга ўзимнинг таклифларимни айтдим. Улар ижрочи директор Иван Газидисга кўрсатилди. Таклифларнинг ҳеч бири уларни қониқтирмади. Мен шунчаки, ҳаракат қилишим кераклигини тушуниб етдим”, -дейди Ван Перси.