Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Биласизми? Муҳиддин Абдувалиев "Қўқон-1912" тўпурари ҳисобланади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек "Қўқон-1912" жамоаси бу йил кучлилар сафида 15-мавсумни ўтказмоқда. Қўқонликлар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 431 та ўйинда майдонга тушишган ва жами 573 та гол киритишган. Ана шу 573 та гол 78 нафар футболчи томонидан киритилган.

Қўқонликлар таркибида энг кўп гол урган футболчи Муҳиддин Абдувалиев ҳисобланади. Айни кунларда жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Абдувалиев, "Қўқон-1912" таркибидаги фаолияти давомида рақиб дарвозабонларини 40 марта ранжитган.

"Қўқон-1912" тарихидаги тўпурарлар билан танишинг.

Энг кўп гол Муҳиддин Абдувалиевга тегишли – 40 та. Кейинги ўринда Соли Қурбонов — 34 та, Рустам Абдуллаев — 32 та, Ойдинбек Алиев — 30 та, Зоҳид Нурматов — 29 та. Голлардан нақд 44 таси пенальтидан рақиб дарвозасига киритилган.

Муҳиддин Абдувалиев "Қўқон-1912" жамоасининг Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги илк голи ҳамда  юбилей, 300 - голининг ҳам муаллифи ҳисобланади. 1992 йилдаги чемпионатнинг иккинчи турида Қўқонликлар ўз майдонларида Тошкентнинг "Трактор" жамоасини қабул қилишган ҳамда ўша ўйинда Муҳиддин Абдувалиев жамоанинг дастлабки голини Тошкентликлар дарвозасига киритган.

2000 йилги Ўзбекистон чемпионатининг 23-турида “Кимёгар” дарвозасига 300-гол киритилган. Мазкур баҳсда 4:2 ҳисобида Қўқон жамоаси ғолиб чиққан. Учрашувнинг 27-дақиқасида Муҳиддин Абдувалиев ўйиндаги иккинчи ва жамоа тарихидаги 300-голга муаллифлик қилган эди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:46, 23.04.2020.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.