"Ливерпуль" собиқ футболчиси Флорент Синама-Понгол жамоанинг собиқ сардори Стивен Жеррард ва "қизиллар"нинг собиқ ҳужумчиси Эль-Хажи Диуф ўртасидаги жиддий можаро ҳақида гапирди.
"Бу ўйинлардан биридаги танаффус пайтида бўлди. Диуф ва Жеррард ечиниш хонасида жанжал қилишди. Биз бу профессионал футболчилар ўртасидаги одатдаги тортишувлардан бири бўлади, деб ўйлагандик. Аммо вазият қалтис тус олди. Ўшанда Диуф Жеррарднинг онасини қаттиқ ҳақорат қилганди", - деб айтди Синам Понгол.
Ўз навбатида Жеррад таржимаи ҳолида Диуни "энг ёмон трансфер" деб атаганди.