Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сардор Рашидов: "Ўзбекистон терма жамоасидан яна таклиф бўлди"

Баҳо:
+ | -

Коронавирус пандемияси сабаб кўплаб давлатларга фуқароларнинг кириш ҳамда чиқиши тақиқланди. Ўзбекистонлик таниқли футболчи Сардор Рашидов ҳам айни дамда Қатарда бўлиб турибди.

«Daryo» мухбири «Қатар СК» клуби аъзоси бўлган Рашидов билан боғланиб, карантин вақтида нималар билан машғул эканлиги билан қизиқди.

«Карантинни оила даврасида ўтказяпман. Оилам ёнимда. Машғулотларни ҳам уйда олиб боряпман. Тайёргарликлар онлайн тарзда назорат қилиб турилибди. Насиб қилса, 30 апрелдан барча футболчилар билан биргаликда машғулотларга киришишимиз мумкин. Ҳозирча бу расман аниқ эмас. «Қатар СК»даги бошқа легионерлар ҳам айни дамда шу ерда. Улар ҳам ватанига кетмаган. Барча онлайн машғулотларда иштирок этмоқда», — дейди Сардор.

Рашидов коронавирус пандемиясига қадар «Қатар СК» клубида серҳмаҳсул ўйин намойиш этаётган эди. Футболчининг маълум қилишича, уни Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғинларига чақиришган. Қайд этиш жоиз, Сардор анчадан бери мамлакат бош жамоаси ўйинларидан четда қолиб кетаётганди.

«Ҳа, мени Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғинларига чақиришганди. Бироқ вирус сабаб йиғинлар ҳам, ўйинлар ҳам бекор қилинди. Футбол деярли бутун дунёда тўхтатилди. Худо хоҳласа, ҳаммаси из-изига тушиб кетса, ўйинлар ҳам бошланади. Насиб қилса терма жамоага ҳам қайтамиз», — дейди Рашидов.

Маълумот учун, Сардор Рашидов ҳозиргача «Бунёдкор», «Локомотив» (Тошкент), «Ал-Жаиш» (Қатар), «Ал-Жазира» (БАА), «Насионал» (Португалия) клубларида тўп тепган. Сардор Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 48 та ўйинда қатнашиб, 13 та голга муаллифлик қилган.

Футболчи жорий мавсум «Қатар СК» сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:41, 26.04.2020.
Ўқилди: 6948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик