Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Одил Аҳмедов ўзининг рамзий терма жамоасини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан рамзий терма жамоани тузиб чиқди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Ярим ҳимоячи рамзий жамоага 10 нафар ўйинчини Россиянинг "Анжи" ва "Краснодар" ҳамда Хитойнинг "Шангхай СИПГ" клубларидан танлаб олган бўлса, бир нафарини ўзбекистонликлар орасидан танлаган.

Ҳужум чизиғида Александр Гейнрихга шерик сифатида камерунлик футбол юлдузи Самуэль Это'О танланди. Ҳамюртимиз ўзининг рамзий жамоасига Андре Виллаш-Боашни бош мураббий этиб "тайинлади".

Аҳмедов Гейнрихга қуйидагича таъриф берди: «У ақлли ўйинчи. Мен учун энг ақлли ўзбекистонлик футболчи. Шунинг учун уни танладим».

Одил Аҳмедовнинг орзулар жамоаси:

Дарвозабон: Андрей Дикань ("Краснодар", Украина)

Ҳимоячилар: Юрий Жирков ("Анжи", Россия), Андреас Гранквист ("Краснодар", Швеция), Андрей Ешченко ("Анжи", Россия)

Ярим ҳимоячилар: Лассана Диарра ("Анжи" Франция), Оскар ("Шангхай СИПГ", Бразилия), Роман Широков ("Краснодар", Россия), Халк ("Шангхай СИПГ", Бразилия), Виллиан ("Анжи", Бразилия)

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих ("Пахтакор", Ўзбекистон), Самуэль Это'О ("Анжи", Камерун)

Манба: the-afc.com
Киритилди: 15:19, 27.04.2020.
Ўқилди: 9153 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.