Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Карантин юмшатилмоқда: футбол клублари машғулотларни бошлаши мумкинми?

Баҳо:
+ | -

Карантин талаблари анча юмшатилаётганидан келиб чиқса, менимча, футболчиларнинг ёпиқ шароитда машғулотларга қайтишларига ҳам рухсат берса бўлса керак. Чунки уларнинг ҳам иш жойи билан шартномаси бор, улар ҳам сиз-у биз каби эрталаб ишга бориб, кечки вақт уйига қайтиши мумкин. Бунинг учун биз ҳамон расмий рухсатномани кутмоқдамиз.

ЎзПФЛ эҳтиёткорлик юзасидан айнан ёпиқ машғулот учун рухсат сўраган. Бунинг яхши томони шундаки, биринчи галда базага кираётган ҳар бир футболчини қайтадан тиббий текширувдан ўтказиш мумкин бўлади. Иккинчи томондан, улар ўша базада истиқомат қилади ва вақтинча ташқи муҳитдан узилади, клуб шифокорининг назоратида бўлади. Бунинг учун клубларга расмий рухсатдан ташқари, яна бир қатор масалаларда ёрдам керак бўлади.

Айтайлик, футболчилар карантинни ўз оиласи даврасида ўтказди. Яъни, уларнинг айримлари ўз клублари қарамоғига етиб бориши учун бир қатор вилоятларни босиб ўтиши керак. Демак, улар чекловларни бузмасликлари учун механизм бўлиши керак.

Айрим клубларда молиявий қийинчиликлар мавжуд. Сир эмаски, футболчиларни базада тўплаш учун маблағ талаб этилади. Футбол клублари бош директорлари билан бугун бўлиб ўтган видеомажлисда шу масала кўтарилди. Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур масала юзасидан иш олиб боришга ваъда берди.

Бу ҳаракатларнинг барчаси албатта вақтдан ютказиб қўймаслик учун. Шунинг учун ҳам биз бугун Респубика махсус комиссиясининг хулосасига муҳтожмиз. Яъни, машғулотларни қачондан ва қай кўринишда бошлашимиз мумкин, футбол учрашувларини мухлисларсиз ўтказиб турамизми ёки мухлислар ташрфига ҳам рухсат берилиши мумкинми, рухсат берилса, жамоалар, ҳакамлар, ТВ ходимлари ва ОАВ вакиллари учун алоҳида рухсатнома механизмини шакллантириш мумкинми каби масалалар биз учун долзарб. Чунки, клублар талабидан келиб чиқиб, биз футболчилар тикланиб олишлари учун камида икки ҳафта вақт беришимиз ва шундан келиб чиқиб, янги тақвимни шакллантиришимиз керак бўлади.

Диёр Имомхўжаев
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори ўринбосари

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 14:36, 30.04.2020.
Ўқилди: 5279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.