Барча қийинчиликларга қарамай, Патрис Эвра болалигини бахтли давр деб атади.
Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Патрис Эвра ўзининг қийин болалик даврлари ҳақида гапириб берди.
"Болалигим жуда қийин ўтган. Менинг ака ва опаларим жуда кўп эди. Биз кўчада яшардик ва гоҳида тўйиб овқат ея олмасдим. Тан олишдан қўрқмайман, дўконлар олдида одамлардан пул сўрардим. Дўконларни олдида турардим. Ёнимдан ўтган одамлардан бир евро бера оласизми, деб пул сўрардим. Гоҳида менга пул беришарди, гоҳида эса беришмасди. Лекин, мен шунчаки бутерброд сотиб олишни хоҳлардим.
Қийин, аммо, бахтли давр эди. Ўзимни доим омадли деб ҳисоблардим. Мен ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламасдим, чунки, шу синовли даврлар сабабли, мен шу даражага етдим. Мен кўчада жуда кўп нарсаларни ўргандим ва бу мени кучли қилишга ундади", - деди Эвра "Манчестер Юнайтед" клубининг расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Эвра ўзининг 20 йиллик фаолиятида давомида "Ницца", "Монако", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус", "Марсель" ва "Вест Хэм" клубларида фаолият олиб борди.